Одесса области собиқ губернатори ва Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Украинага қайтиши учун ўз шартини айтди. Бу ҳақда у «Рустави 2»га берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Украинада инқилоб содир бўлди.

Саакашвилининг билдиришича, агар Владимир Зеленский сайловлар иккинчи турида ғалаба қозонадиган бўлса, Украинага қайтиб келади.

Шу билан бирга, у юқори сиёсий лавозимлардан бирини эгаллашни режалаштирмаётганига аниқлик киритди.

Бундан олдин, Саакашвили бўйинбоғ чайнаш воқеасига ойдинлик киритганди.