Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14 йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик ўғрилик туфайли Қозоғистонда топилди
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ўрдабас туманида 2005 йилдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланган Ўзбекистон фуқароси топилди. Бу ҳақда Timeskz.kz нашри хабар берди.
Эркак бир ўғриликнинг тергови вақтида тасодифан аниқланган. Ўғрилар дўконга томидан дарча очиб кириб, ўзлари билан катта қийматдаги озиқ-овқатни олиб кетишган. Ушбу жиноятни содир этиш гумони билан бедарак йўқолган ўзбекистонлик ушланган.
Аниқланишича, ўзбекистонлик яна бир жиноятга – Ўрдабас туманида яшовчи фуқарога тан жароҳати етказишга алоқадор бўлган. Ўзбекистон томонидан эркакка сўров берилган.
Маълум бўлишича, эркак 14 йилдан бери бедарак йўқолган деб ҳисобланган ва ота-онаси томонидан қидирилган. Тергов давомида эркак шу вақт ичида Қозоғистон бўйлаб унинг шахсини тасдиқловчи ягона ҳужжат – туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан ҳаракатлангани ва турли жойларда ишлаб юргани аниқланган. У Қозоғистон чегарасини ҳужжатларсиз қандай кесиб ўта олгани номаълум.
Ўзбекистонлик билан учрашгани Туркистон вилоятига Ўзбекистондан унинг отаси ва акаси келган. Гумонланувчининг отаси Ориф Ҳошимов унинг ўғлини топган полициячиларга миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026