Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ: ёмғир оқибатлари бартараф этилди
2019 йил 5 апрель куни республиканинг баъзи вилоятлари ҳудудида кучли ёмғир ёғиши кузатилди.
Ушбу ҳолат Самарқанд, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида ариқларга шох-шаббалар йиғилиб қолиши натижасида ариқлардаги сувлар тошиб, йўлларга чиққан ва бир қатор маҳаллалардаги хонадонлар ичига кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тезлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу вазият бартараф этилган.
Ҳолат юзасидан жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Хатирчида кучли сел кузатилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
09:30 / 15.05.2026