Жанубий африка Республикасидаги Крюгер миллий паркида фил каркидон овлаётган браконьерни топтаб ташлади, деб хабар берди Daily Mail.

Хабарда айтилишича, бир неча киши қўриқхона ҳудудига яширинча кирган. Фил уларнинг кўз ўнгида браконьерлардан бирига ҳужум қилган.

Воқеа жойига етиб келган қўриқчилар браконьернинг фақат кийимларинигина топишган. Қўриқчининг айтишича, унинг жасадини шерлар галаси еб ташлаган.  

Маҳаллий полиция браконьерларни қўлга олганлиги айтилмоқда.