Жамият | 18:55 / 09.04.2019
10863
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда чақалоқ 100 долларга сотилди

Фото: Depositphotos

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., фуқаро З.Э.нинг чақалоғини фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 100 АҚШ доллари эвазига  сотиб юборилган 01.04.2019 йилда туғилган қиз бола гўёки «ўлди»  деб хабар берилган, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан,  у фуқаро С.М.  номига расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид