Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимини эгаллаган. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 11 апрель куни бу ҳақдаги тегишли ҳужжатни имзолаган.

Маълумот учун: Аҳадбек Ҳайдаров бунгача молия вазирининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаб, ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органларини молиялаштириш масалаларини ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар у «Микрокредитбанк» АTБ бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари маълум бўлди