Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиядаги уруш сабабли бутун жаҳонда нефть нархи ошиб кетиши мумкинлиги маълум қилинди
Ливия миллий нефть корпорацияси раҳбари Мустафо Саналла мамлакатдаги низонинг кучайиши сабабли нефть ва газ қазиб олиш тўхтатилиши мумкинлигини билдирди. Бу эса уларнинг жаҳон бозоридаги нархларига дарҳол таъсир кўрсатади, деб ёзади Financial Times.
Унинг фикрича, мамлакат энергетика соҳаси 2011 йилда фуқаролар уруши бошланганидан буён энг жиддий хавф остида қолган. Агар тез орада вазиятга ечим топилмаса, бу компания фаолиятига таъсир кўрсатади, деди Саналла.
У тўқнашувлар тўхтамайдиган бўлса, тез орада нефть ёки газ қазиб олишнинг иложи бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, бу бутун жаҳонда нефть нархи ошиб кетишига олиб келади.
4 апрель куни Ливия миллий армияси қўмондони, фельдмаршал Халифа Ҳафтар мамлакатда ҳокимиятни ўз қўлига олишга қарор қилди ва «террорчилардан озод қилиш» мақсадида армияси билан пойтахт Триполига юриш бошлади.
Фуқаролар уруши ва 2011 йилда президент Муаммар Қаззофий ўлдирилганидан кейин Ливияда ҳеч бир томон ҳокимиятни марказлаштира олмади. 2011 йилнинг октябрида Қаззофийнинг мухолифлари ўтиш даври миллий кенгаши ташкил қилишганди. 2012 йилнинг августида ҳокимият овоз бериш якунларига кўра сайланган Умуммиллий конгрессга топширилди. 2014 йил ёзида эса Умуммиллий конгресс ўрнига Вакиллар палатаси ҳокимиятга келди. Парламент аъзолари қуролли гуруҳлар назоратида бўлган Триполини тарк этишди ва мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Тобрукка бориб жойлашди.
Мавзуга оид
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
08:17 / 20.03.2026