Статистика қўмитаси янги компаниялар сони кескин ўсгани ҳақида хабар берди
2019 йилнинг январь-март ойларида республикада 31,6 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 мингтага кўп, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 54,3 мингта (18,3%)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 350,7 мингтани ташкил этган.
Янги ташкил этилган корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида, энг кўп савдо (13619 та), саноат (6455 та), қурилиш (2799 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (1860 та) соҳаларида янги ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (301 та), ахборот ва алоқа (370 та) ҳамда ташиш ва сақлаш (879 та) фаолият турлари ҳиссасига тўғри келган.
Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (6495 та), Самарқанд (3077 та), Тошкент (2942 та) ва Фарғона (2925 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (816 та), Навоий (944 та) ҳамда Жиззах (1365 та) вилоятларида корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган.
Мавзуга оид
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024