Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар "ҳар йилги баҳорги ҳужумлар" бошланганини эълон қилди
"Толибон" ҳаракати "Афғонистонда ҳар йилги баҳорги ҳужумлар" бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда толиблар баёнотига асосланиб Agence France-Presse хабар берди.
"Афғонистоннинг катта қисми душмандан озод қилинган бўлса-да, хорижий истилочи кучлар ислом давлатимизга ҳарбий ва сиёсий қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. Ҳали мақсадимизга эришмадик", дейилади баёнотда.
Толибларнинг "ҳар йилги баҳорги ҳужумлари" одатда жанговар ҳаракатларнинг бошланишини билдиради, аммо кейинги йилларда улар ва Афғонистон ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар қишда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Қайд этиш жоиз, 14-15 апрель кунлари Қатар пойтахти Доҳада Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича иккинчи конференция ўтказилади. Унда Афғонистон ҳукумати ва толиблар вакиллари иштирок этади.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026