Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ассанжнинг отаси Австралия ҳукуматидан ўғлини ватанга қайтарилишини сўрамоқда
Фото: Globallookpress
Лондонда қўлга олинган австралиялик Жулиан Ассанжнинг отаси расмий Мелбурнга очиқ мурожаат йўллади. У ўғлининг ватанга қайтарилишини талаб қилмоқда, деб хабар беради SBS.
WikiLeaks портали асосчисининг отаси —Жон Шиптон 47 ёшли Ассанжнинг ташқи кўринишидаги ҳорғинликда қайғудалигини билдирган.
«Мамлакат Бош вазири ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳар қандай воситани ишга солиб бўлса-да, уни Австралияга қайтариши лозим. Ҳамма томонни бирдай қаноатлантирадиган ечим мавжуд. Ишонаманки, Жулианни уйга қайтариш бўйича олий раҳбарият музокарага киришган», — дейди у.
Австралия ҳукумати эса Жулиан Ассанжга консуллик хизматидан бошқа ҳуқуқий кўмак берилмаслигини маълум қилди.
Ассанж 2006 йили давлатларнинг махфий сирига оид ҳужжатларни фош этувчи WikiLeaks порталига асос солганди. 2012 йили Швеция ҳукумати унга нисбатан жиноий иш очгандан сўнг, таъқибдан қочиб юрган Ассанж деярли етти йил давомида Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшади.
Пайшанба куни Жанубий Америка давлати вакиллари Жулианга муҳожирлик мақомини бермаслигини айтди. Шунингдек, у элчихонани тарк этиши зарурлиги маълум қилинди. АҚШнинг 2017 йил экстрадиция талаби ҳамда Швеция полицияси сўрови билан Лондон полиция зобитлари Ассанжни қўлга олди.
Агар у АҚШга юборилса, Ассанж 35 йил умрини қамоқда ўтказиши ёхуд қатл этилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026