Самарқандда 32 минг, Қорақалпоғистонда 9 минг ходим легаллаштирилди - ДСҚ
Жорий йилнинг I чорагида Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ёрдамчи ходимларни қонуний ёллаш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 32 минг 364 нафар ходим фаолияти расмийлаштирилди.
Жумладан, ўтган даврда 2173 нафар ходим умумий овқатланиш, 8019 нафар ишчи саноат, 1809 нафар ишчи қурилиш корхоналарида расмий рўйхатдан ўтказилди, деб хабар бермоқда ДСҚ матбуот хизмати.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 14219 нафар ходим фаолияти легаллаштирилган. Бундан ташқари, бошқа соҳалардаги корхоналар 6144 нафар ходим фаолиятини белгиланган тартибда қонунийлаштирилди.
Қорақалпоғистонда эса норасмий ишлаётган 9145 нафар ходим расмий ишга жойлаштирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ органлари томонидан 2019 йил давомида 27 минг 253 нафар ходимни расман расмийлаштирилиши режа қилинган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республика бўйича 2828 та корхонада норасмий ишловчи 9 145 нафар ходим расмийлаштирилишига эришилди.
Ушбу рақам соҳалар кесимида олиб қаралса:
364 та савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 1041 нафар;
1 293 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 4 523 нафар;
222 та қурилиш корхоналарида 1 528 нафар;
949 та қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 053 нафар ходим расмийлаштирилди.
Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан жойларда конверт усулида ишловчи норасмий ходимларни расмийлаштириш юзасидан ишлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024