Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро шахмат академиясида Ян Непомняший ва Борис Гельфандга ўзбекча чопон кийдирилди
16 апрель куни Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида таниқли гроссмейстер Ян Непомняший ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нодирбек Ёқуббоев ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ва «Central Chess Club» кўмаги билан рапид йўналишида ўтказилган баҳс 4 партия натижасига кўра, 3.5 – 0.5 ҳисобида Непомняший фойдасига ҳал бўлди.
Кечаги тадбир доирасида, шунингдек, Шри-Ланкада ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашиб қайтган ўзбекистонлик ёш шахматчиларни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган эди.
Бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон терма жамоаси халқаро гроссмейстер, жаҳон кубоги соҳиби Борис Гельфанд бошчилигидаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлайди. 12 апрелдан буён давом этаётган тренинглар доирасида 15 апрель куни Ян Непомняший иштирокида мастер-класс ҳам ташкил қилинганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда илк марта бўлиб турган Ян Непомняший ҳозирда FIDE рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди. Россиялик ушбу гроссмейстер 2017 йил Лондонда ўтган супер турнирда фаолиятининг чўққисига чиққан: ўшанда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этган Непомняший 8-турдан кейин пешқадам бўлиб тургани ҳолда охирги турда Фабиано Каруанага ютқазиб қўйиб, иккинчи ўринни олганди.
Мавзуга оид
18:43 / 22.06.2026
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси блиц бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026