Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар «иномарка»ларга 106 млн доллар сарфлашди
Йилнинг дастлабки уч ойи давомида енгил автомобиллар импорти 100 млн доллардан ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Январь-март ойларида мамлакатга 106,4 млн долларлик автомобиллар импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,2 баравар кўп. Таққослаш учун: 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этганди. Бу даврда юк автомобиллар импорти фақатгина 51,6 фоизга ошди.
Чет эл автомобиллари импортининг ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож ва 20% акциз солиғи қўлланилади.
Бундан олдин, олтин Ўзбекистоннинг асосий экспортига айлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026