Жанубий Африка Республикасида черков қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олди. Фожиа Квазулу-Натал вилоятида юз берган, деб хабар берди “Синьхуа” ахборот агентлиги. 

Барча жабрланганлар шифохонага етказилган, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Улар вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти.

Дастлабки маълумотларга кўра, черков қулашига пойдеворининг кўп кунлик ёмғир оқибатида емирилиши сабаб бўлган.