Жаҳон | 15:20 / 23.04.2019
55867
2 дақиқада ўқилади

ФҚБ Гитлернинг қочиши ҳақидаги ҳужжатларни эълон қилди

Фото: Global Look Press

АҚШ Федерал қидирув бюроси 1945 йилда Адольф Гитлернинг Аргентинага қочиб кетганлиги тўғрисидаги тахминни кўриб чиққан. Бу ҳақда ФҚБ сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилади.

204 бетдан иборат ҳужжатда қайд этилишича, немис национал-социалистлари етакчиси сувости кемасида Аргентинага етиб борган ва Анд тоғ тизмасининг жанубий қисмидан бошпана топган. Махфий манбанинг маълумотига кўра, бунда унга Лотин Америкаси мамлакатининг юқори лавозимдаги амалдорлари ёрдам беришган.  

Фото: U.S. Department of Justice

Ҳужжатда Гитлер билан биргаликда яна 50 нафар нацистнинг номи келтирилган. Барча воқеалар Берлин қулашидан (1945 йил май) икки ҳафта ўтганидан сўнг содир бўлган. Бу ҳисобот 1945 йил 21 сентябрда тақдим этилган.

Фото: U.S. Department of Justice

Маълумотлар ФҚБнинг биринчи директори Эдгар Гуверга берилган. АҚШ ҳарбий разведкаси ҳам мазкур маълумотларга эга бўлган. Улар мазкур суриштирувни тўлиқ эмас деб ҳисоблашган ва Гитлерни қидирмасликка қарор қилишган.

Расмий талқинга кўра, Адольф Гитлер ва унинг хотини Ева Браун 1945 йил 30 апрелда Берлинда ўз жонларига қасд қилишган. Уларнинг жасадлари рейхсканцелярия боғида куйдириб ташланган.

Мавзуга оид