Жаҳон | 07:50 / 23.04.2019
9750
2 дақиқада ўқилади

Ҳафтар кучлари Триполи учун жангнинг янги босқичини бошлади

Фото: Esam Omran Al-Fetori / REUTERS

Фельдмаршал Ҳалифа Ҳафтар қўмондонлиги остидаги Ливия миллий армияси пойтахт Триполига юришининг 2-босқичини бошлади. Бу ҳақда миллий армия вакили, генерал-майор Аҳмад ал-Мисмарий маълум қилди. 

Генералнинг таъкидлашича, армиянинг ҳарбий тезкор штаби пиёда қўшинлар 1-босқичда қўйилган вазифалар бажарилгани ҳақида ҳисобот бергач, 2-босқични бошлаган. Қўйилган вазифалар орасида ҳудудни тозалаш ва Миллий келишув ҳукумати қўшинларининг асосий ва қўшимча позицияларини аниқлаш бўлган.

Ал-Мисмарий Триполидаги ҳукумат кучлари бой берилган позицияларни қайтара олгани ҳақидаги маълумотни рад этган. Унинг айтишича, миллий армиянинг секин силжиши операция аҳоли зич ҳудудларда ўтаётгани билан боғланган.  

EFE ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Триполига ҳужумнинг кучайтирилиши Рамазон ойи яқинлашаётгани ва томонлар ушбу муқаддас ойда ярашувга рози бўлишлари мумкинлиги билан боғланган. 

Ҳафтар Триполига юришга 4 апрелда буйруқ берганди. Унинг бўлинмалари Триполидан жанубда жойлашган Ғарён ва Сурман шаҳарлари устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлган. 

Мавзуга оид