Спорт | 09:24 / 23.04.2019
12480
1 дақиқада ўқилади

Руслан Қурбонов Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихидан жой олди

Фото: МОҚ

Айни кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Кечаги кун терма жамоамиз учун омадли якунланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

3 ҳатлаб сакраш секторида стартга чиққан Рио олимпиадасининг иштирокчиси Руслан Қурбонов 16.93 метр натижа қайд этди. Ҳеч бир спортчи унинг натижасини қайтара олмади ва ҳамюртимиз ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мусобақадан аввал 3 ойлик узлуксиз хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилган. Билдирилишича, олдинда яна 2 кунлик беллашувлар бор.

Мавзуга оид