Фото: Лайфхакер

Камроқ ишлаш ва янада самарали бўлиш мумкин

«Ҳиссий интеллект» бестселлери муаллифи доктор Тревис Бредбери фикрича, биз учун одатий саккиз соатлик иш куни – ишга нисбатан эскича ёндашув. Агар самарадор бўлишни истасангиз, ундан воз кечиш ва вақтни режалаштиришнинг янги усулини топиш керак.

Нима учун саккиз соатлик иш куни самарасиз?

График саноат инқилоби ана шундай нормалаштирилган, унинг мақсади ишчилар фабрикаларда қўл меҳнати учун сарфлайдиган вақтни қисқартиришдан иборат эди. Бу икки юз йиллик ислоҳот. Бугун эса у мос келмайди.

Биз ҳам ота-онамиз каби танаффуслар билан суткасига саккиз соат ишлашимиз керак деб ҳисобланади. Кўпчилик одамлар эса ҳатто тушлик вақтида ҳам меҳнат қилишади.

Бу эскирган ёндашув ёрдам бермайди, аксинча самарадорликка халақит қилади.

Draugiem Group томонидан яқинда ўтказилган тадқиқотда компания илова ёрдамида ўз ходимларининг ишдаги одатларини кузатган. Тадқиқотчилар одамлар қанча вақтини турли вазифаларга сарфлашини кузатиб, уларнинг аҳамиятини самарадорлик кўрсаткичи билан таққослашган.

Компания ҳисоблаш жараёнида қуйидагиларни кузатди: иш кунининг давомийлиги аҳамиятга эга бўлмаган – одамлар кунни қандай ташкил этгани муҳим бўлган. Хусусан, ўзига қисқа танаффуслар берган ходимлар бир неча соат тинмай ишлаганларга қараганда унумли бўлишган.

Идеал нисбат 52 дақиқа иш ва 17 дақиқа ҳордиқни ташкил этган.

Айнан шу жадвалга амал қилган кишилар ишларига тўлиқ диққатларини қарата олишган. Деярли бир соат вақт давомида улар ўзларини белгиланган вазифага 100 фоиз бахш этишган. Улар ижтимоий тармоқ  ва электрон хатларга чалғишмаган.

Чарчоқни ҳис этишгач (айнан бир соатдан кейин) улар қисқа танаффуслар қилишган, ҳордиқ вақтида эса иш билан машғул бўлишмаган. Бу уларга мияларини тин олдириш, кейинги бир соатни яна унумли ўтказишда ёрдам берган.

Фото: Лайфхакер

Қандай ишлаш керак?

Унумдорликнинг 52/17 нисбатини қўллаган одамлар мия фаолиятининг табиий хусусиятларига мослашадилар: у юқори қувват (деярли 1 соат) ва унинг пасайиши (15-20 дақиқа)нинг алмашишига асосланади.