Спорт | 16:14 / 27.04.2019
11013
2 дақиқада ўқилади

Суарес: «Олтин бутса» курашида Месси ва Роналду билан фақатгина мен рақобатлаша олдим»

Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўзини охирги беш йил давомида Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан Европанинг энг яхши тўпурари номи учун кураш олиб борган ягона футболчи деб ҳисоблашини айтди.

«Биламанки, сўнгги беш йилда «Олтин бутса» учун Месси ва Роналду билан кураш олиб борган Европадаги ягона футболчи ҳисобланаман. Ва дарвоқе, бу совринни икки марта қўлга киритдим ҳам.

Фаолиятим давомида ўзим кутганимдан ҳам кўпроқ совринларни қўлга киритдим. Албатта, «Барселона»дек клубда ўйнасанг, бундан бошқачаси бўлиши мумкин эмас. «Барса»нинг Ла Лига тарихидаги учинчи энг яхши тўпурари бўлдим. Бу клуб сафида қанча-қанча буюк ўйинчилар тўп тепганини ҳисобга олганда, бу ютуқ мен учун кўп нарсани англатади. Бу футболкага ўзимни муносиб деб биламан», – деган Суареснинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Маълумот учун, 32 ёшли уругвайлик 2013/14 мавсумида Криштиану Роналду билан тенг миқдорда гол урган, 2015/16 мавсумида эса якка ўзи «Олтин бутса»ни қўлга киритган эди. Мукофот 2014/15да Роналдуга насиб этган бўлса, охирги икки йилдан буён Месси уни қўлдан бермай келмоқда.

Мавзуга оид