Жамият | 14:16 / 28.04.2019
4663
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳудудларда хайрия ҳашари акциясини ўтказди

Ўзбекистон мудофаа вазирининг ташаббуси билан 27-28 апрель дам олиш кунлари барча ҳарбий округ ва ҳарбий қисмларнинг ҳарбий хизматчилари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳашар акциясида фаол иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари Жалақудуқ туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 99 ёшли Абдували ота Усмонов хонадонини ободонлаштиришга кўмаклашган бўлса, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар тумандаги Мотамсаро она ҳайкали атрофини обод қилишди. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги “Биродарлик қабристони” мажмуаси, Бекобод шаҳрида жойлашган Биродарлик кабристони, Саховат уйи ва 15-сонли имконияти чекланган болалар мактаби, пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманига қарашли масжид ва қабристонлар ҳам ҳарбий хизматчилар томонидан ҳашар йўли билан тозаланди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

“Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ўтаётган ушбу тадбирлар замирида кексаларни қадрлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлаш, хотирасини ёд этиш, Ватан тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида кўрсатган қаҳрамонликларини эътироф этиш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мужассам”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид