Жамият | 08:08 / 29.04.2019
12044
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда муқаддам судланган шахс бир ойлик ўғлини сотаётган вақтида ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Жарариқ маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Х.У. 2019 йил 17 март куни туғилган ўғлини фуқаро Н.Н. исмли аёлга 4 млн. сўмга сотиб, келишилган пулнинг 1 млн. сўмини Хўжагузар маҳалласида олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид