Жаҳон | 12:27 / 02.05.2019
24878
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Зеленскийга ишончсизлик қандай вазиятда келиб чиқишини билдирди

Курт Волкер/Фото: REUTERS

АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер сўзларига кўра, Донбассдаги можарони топширилган ҳудудлар ҳисобидан ҳал этиш сайланган президент Владимир Зеленскийга ишончсизликни келтириб чиқариши мумкин. У бу ҳақда Valasz Online'га интервьюда айтиб ўтди.

Волкернинг фикрича, бундай вазиятда Украинадаги аксарият фуқаролар Зеленскийдан «юз ўгирадилар». Шу билан бирга, махсус вакил таъкидлашича, унинг фикрига кўра, Зеленский бу йўлдан бормайди.

«У [Зеленский] яратилган тегишли жараён орқали Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тикланишини қўллаб-қувватлайди», - деди Волкер.

Махсус вакилнинг қўшимча қилишича, АҚШ Украина «ҳудудий яхлитлиги» тикламагунига қадар Россияга қарши санкциялар жорий этишга тайёр тураверади.

Бундан олдин, Путин айрим украиналиклар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирганди.

Мавзуга оид