Ufa1.ru манбаси маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароси, 26 ёшли Сирож Назиров ва 31 ёшли Радик Ботиров соат 04:50ларда қочиб чиқиб кетган. Бу вақтда тонг отаётган бўлган ҳамда ташқи кузатув камераси ҳар икки шахсни тасвирга туширган - улар иккинчи қаватдаги деразадан қочиб тушган.

- Ҳар икки эркак марказда 2019 йил 14 январдан бери ўтиришган ва уйга жўнатилишини кутишган, - деди Ufa1.ru манбаси.

- Икки нафар чет эллик фуқаро ўзлари сақланган марказдан рухсатсиз чиқиб кетишган. Бундан аввал уларга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинганди. Ҳозирги пайтда улар топилди ва марказга қайтарилди, - дея маълум қилишган Бошқирдистон ИИВда.

Сирож Назиров
Радик Ботиров