Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳли аэропортида тузилган режа Тошкент аэропортида чиппакка чиқди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхоначилар томонидан Ўзбекистонга уяли телефонларни ноқонуний олиб кириш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, аэропорт автотураргоҳида “Деҳли-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан телефонларни йиғиб олаётган фуқаро Т.А. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс божхона тўловларидан қочиш мақсадида Деҳли аэропортида умумий қиймати 39 миллион сўмлик 26 дона “Redmi 6 Pro” уяли алоқа воситаларини Тошкент аэропортида йиғиб олиш илтимоси билан тарқатиб, мамлакатимизга ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди. Аммо унинг бу режаси амалга ошмади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 26.03.2026
Ўзбекистонга четдан олиб кирилган телефонни IMEI рўйхатидан қандай ўтказиш мумкин?
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
21:01 / 28.02.2026