Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда мактабдаги отишмада 8 ўқувчи яраланди
АҚШнинг Денвер шаҳри яқинидаги мактабда содир этилган отишмадан кейин 8 ўқувчи шифохонага етказилди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.
Воқеа Хайлендс Рэнчдаги STEM мактабида содир бўлган. Дуглас округи шерифи Тони Сперлокнинг айтишича, бир неча ўқувчи оғир аҳволда. Унинг таъкидлашича, икки нафар гумонланувчи ушланган, улар ҳам шу мактаб ўқувчиларидир. Шерифнинг айтишича, жабрланувчилар 15 ёш ва ундан катта ўқувчилар.
Таъкидланишича, мактабда учинчи гумонланувчи бўлиши мумкин. Барча ўқувчилар эвакуация қилинган.
Сперлокнинг айтишича, гумонланувчилар иккита синфда отишма очган. Уларда тўппонча бўлган. Полиция гумонланувчилар яшайдиган уйларда тинтув ўтказмоқда. Шунингдек, уларга тегишли автомобил аниқланган.
Маълум қилинишича, воқеани тергов қилишда ФҚБ ва миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари иштирок этмоқда. Мактабда 1,8 мингга яқин бола ўқийди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026