Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда олтин тангаларнинг ноқонуний савдоси фош этилди. Уч нафар шахс қўлга олингани айтилмоқда
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда фуқаролар А.Б., Қ.Д. ва М.Ш. “Император Николай-I” тамғали 10 номинал қийматдаги олтин тангаларни ҳар бирини 4,2 млн. сўмдан ҳисоблаб, жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026