Ўзбекистон Республикаси Президенти «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924–ХII-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

17-модда (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ваколатлари) иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилди:

«Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқади»;

26-модданинг (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси):

ўн биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилди:

«қонунларни шарҳлаб беришни талаб этувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига судлар ташаббуси билан киритилган мурожаати ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми кўриб чиқиши учун тақдимнома киритади».