Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Самарқандда бир қиз катта тезликдаги аттракциондан йиқилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида содир бўлган ҳолат видеоси тарқалди. Ундаги тасвирларга кўра, катта тезликда айланувчи аттракционда учаётган бир қиз (ёки жувон) қурилма белбоғи ечилиб кетиши оқибатида ерга қулаган. У бетон юзага урилган ва бошидан жароҳат олган.
Kun.uz манбалари маълумотига кўра, бу ҳодиса Самарқанд шаҳрининг темирйўл вокзали яқинидаги маданият ва истироҳат боғида (халқ тилида «Черний парк») рўй берган.
Ҳозирча мазкур ҳодиса юзасидан расмий хабар берилмади, жабрланувчининг саломатлиги бўйича ҳам маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда носоз аттракционлардан фойдаланганлик учун жарималар жорий этилган эди.
Мавзуга оид
13:52
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026