Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирригация институти талабасининг 3-қаватдан йиқилгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий маълумот берилди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабасининг учинчи қаватдан йиқилиб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, видеода тасвирланган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2017 йилнинг апрель ойи сўнгида институтнинг Гидротехника қурилиши факультети ўқув биноси ва Tошкент “International House” академик лицейи биноси ўртасидаги ҳудудда содир бўлган.
Мазкур факультетнинг ўша вақтдаги 4-курс талабаси Ё.А. лицей ҳовлисида ўзаро гаплашиб турган танишлари ёнига тезроқ етиб бориш мақсадида катта танаффус эканидан фойдаланган ҳолда дўстлари ёрдамида учинчи қаватдан тушмоқчи бўлиб эҳтиётсизлик қилади. Ва натижада йиқилиб тушади, Ё.А.га ҳеч қандай жиддий тан жароҳати етмайди.
Мазкур воқеа ўша вақтда Гидротехника қурилиши факультети талаблари билан муҳокама қилинади, талабанинг ота-онаси билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ОАВ вакилларини соҳага оид хабарларни ёритишда ҳамкорлик қилиш, факт ва далилларни аниқлаштириб олишга чақирган. Ўзаро ҳамкорлик орқали жамоатчиликка нафақат тезкор, балки ҳаққоний маълумотларни етказиш мумкин, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:55 / 29.08.2025
Олий таълим вазирлиги 5 та хусусий университетнинг қўшимча лицензиясини хатога чиқарди. Адлия вазирлиги хатолик бўлганини рад этди
20:52 / 19.08.2025
Янги ўқув йилидан бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим такомиллаштирилган стандартлар асосида олиб борилади
07:44 / 23.06.2024
Ирригация институтида «Битирувчи-2024» тадбири ўтказилди
18:02 / 17.04.2024