Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори самарқандлик тадбиркор аёллар билан учрашди
Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташриф чоғида Кристин Лагард Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигида турли соҳада фаолият юритаётган тадбиркор аёллар билан суҳбатда бўлди.
Кристин Лагард уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имкониятлар, эришилган ютуқлар ва юзага келаётган муаммолар билан қизиқди.
Самарқандлик тадбиркор хотин-қизлар ўз фаолиятлари тўғрисида маълумот бериб, Кристин Лагарддан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорига Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришда, ислоҳотларни амалга оширишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Меҳмон аёлларнинг тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда бошқа мамлакатлар ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026