Ўзбекистон | 09:37 / 23.05.2019
9509
1 дақиқада ўқилади

Тойлоқ тумани бош солиқчиси тайинланди

Шуҳрат Шавкатович Шарипов Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ДСҚ матбуот хизмати

Ш.Шарипов 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2011 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси ЭҲМ операторлигидан бошлаган.

У янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид