18:47 / 23.05.2019
7351

Япониянинг қатор компаниялари раҳбарлари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: Aziz Abdukhakimov / facebook

Президентнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молиявий институтларнинг мамлакат иқтисодиётига грантларини фаол жалб қилишга доир топшириғини ижро этиш, салоҳиятли инвесторлар билан ҳафталик учрашувлар ўтказиш, шунингдек Япония ишбилармон доиралари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш мақсадида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Япония компанияларининг раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақида унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Aziz Abdukhakimov / facebook

Япония томондан «Lifull Co., Ltd.» компанияси раҳбари жаноб Т.Иноуэ бошчилигидаги «Will Group, Inc», «Bike&Company Ltd.», «Warehouse Terrada», «Fixstars Corporation», «Fujisan Magazine Service Co., Ltd.», «Tokyo Ichiban Foods Ко., Ltd.», «MRT Inc.», «Happy Terrace Co. Ltd.» ва «Pay Forward» компаниялари раҳбарлари ташриф буюрди.

Япониялик меҳмонлар Ўзбекистонда, хусусан, туризм, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, пахтани қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда шаклланган қулай инвестицион муҳитга оид маълумотлар билан таништирилди.

Фото: Aziz Abdukhakimov / facebook
Фото: Aziz Abdukhakimov / facebook

Кунчиқар мамлакат вакилларига юртимиздаги иқтисодий, саноат, фармацевтик ва туристик зоналар, шунингдек хорижий сармоядорлар учун мавжуд имтиёз ва имкониятлар бўйича батафсил маълумот берилди, фаолияти йўлга қўйилган зоналарга тавсиф берилди.

Япония делегацияси, ўз навбатида, юқорида қайд этилган соҳалардан ташқари энергетика йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдириб, муқобил энергетика ва қуёш энергиясини йўлга қўйишга оид йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканини маълум қилди.

Шунингдек, Япония делегацияси вакиллари Ўзбекистон ўқув муассасаларида ахборот технологиялари соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ҳолати масаласини кўтаришди ва ўз компанияларида кадрлар амалиёти ва малака ошириш жараёнларини йўлга қўйишни таклиф қилишди.

Бундан ташқари, Япония делегацияси томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилишга доир саволлар берилди, Ўзбекистон томон улар бўйича батафсил маълумотлар тақдим қилди.

Япониялик инвесторлар Ўзбекистон Президенти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, аниқ инвестицион лойиҳаларни бошлаш учун мамлакатга яна бир бор ташриф буюришга тайёр эканликларини билдиришди.

Top