Жаҳон | 13:12 / 26.05.2019
13067
1 дақиқада ўқилади
Пекинда дўл самолёт ойнасига шикаст етказди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридан Пекин шаҳрига парвоз қилган йўловчи самолётнинг пешойнаси дўл оқибатида дарз кетди, самолёт муваффақиятли равишда қўнди, деб хабар берди China Southern авиакомпанияси.
Авиакомпания хабарида айтилишича, Гуанчжоудан Пекинга учган Airbus A380 самолёти Хитой пойтахтидаги "Шоуду" аэропортига қўниш чоғида дўл остида қолган. Муз бўлаклари урилиши натижасида самолёт пешойнаси дарз кетган, аммо экипаж самолётни муваффақиятли қўндиришга эришган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Самолётга етган бошқа шикастлар ҳақида хабар қилинмаган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023
«Самолётга чақмоқ текканда онам ҳаммаси тамом деганди» — авиаҳалокатдан сўнг 3 минг метрдан қулаган қиз қандай тирик қолганди?
13:37 / 06.05.2023
Самолёт бошқарган илк аёл учувчилар – нега ҳозир самолёт бошқарадиган аёллар кам?
20:40 / 27.06.2022