Перу шимолида 8 балли зилзила содир бўлди, деб хабар берди АҚШ геологик хизмати.

Хабарда айтилишича, ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 7.41да (Тошкент вақти билан 12.41) қайд этилган. Зилзила маркази Лагунас округидан 83 километр жануби-шарқда жойлашган. 

Ҳозирча қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар берилмаган.