15:43 / 28.05.2019
19247

Алиментчи она қамалди

Иллюстратив фото

Негадир ҳар доим ижтимоий тармоқлардаги алиментчи ота, қарздор ота деган сарлавҳа остидаги маьлумотларни тўғри ҳазм қиламиз, кўз ўнгимиздан ўз фарзандини ўйламайдиган бебурд оталар намоён бўлади. Бундай ҳолатга аллақачонлар кўникканмиз, лекин алиментчи она деган сарлавҳага нима дейсиз. Дарҳол эътиборингизни тортди-а? Келинг, воқеани батафсил ошкор этамиз.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 26.01.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор она А.З.дан ундирувчи Л.З. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Алиментчи онага ижро ҳужжати талаби тўлиқ таништирилиб, алимент пулларини ўз вақтида тўламаган тақдирида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. 

Бироқ, алиментчи она 2018 йилнинг февраль ойидан 2019 йилнинг март ойига қадар вояга етмаган, ногиронлиги бор 1 нафар   фарзандини моддий аҳволини ўйламай, ижро ҳужжатида белгиланган миқдордаги алимент пулларини тўламай келган.

Қарздор она А.З. 15 ой учун тўланиши лозим бўлган 6 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги алимент пулларини тўламасдан, фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун   Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддасига асосан қарздор А.З.га нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шундан сўнг қарздор А.З.дан мажбурий тартибда 01.05.2019 йил ҳолатига 6.456.000 сўм алимент қарздорлиги ногиронлиги бор вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ундириб берилди.

Top