Хурмо супермаҳсулотларга кирмаса ҳам ўзининг фойдали хусусиятлари бўйича уларга анча яқин. Унинг таркибида саломатлик учун зарур моддалар кўпки, мунтазам истеъмол қилиш муҳим. Мевани бир ҳафта давомида истеъмол қилинг. Танангиздаги ўзгаришларни эса ўзингиз ҳис этасиз.

AdMe.ru хурмонинг фойдали жиҳатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Умид қиламизки, улар билан танишгач, маҳсулотни рационингизга киритасиз.

Фото: Pixabay

1. Суяклар ҳолати яхшиланади

Шимолий Дакота университети фан доктори ва профессор Жулия Гарден-Робинсоннинг сўзларига кўра, хурмо таркибидаги бор суякларни мустаҳкамлайди. Бошқа тадқиқотларда эса қуруқ мевалар, жумладан, хурмо таркибида фосфор, калий, магний ва бошқа минераллар катта миқдорда. Бу моддалар суякларни мустаҳкамлайди ва остеопороз ҳамда бошқа касалликларга қарши курашда ёрдам беради.

2. Овқат ҳазм қилиш яхшиланади

Хурмо овқат ҳазм қилишнинг нормал фаолияти учун зарур бўлган толаларга бой. Улар ич қотишининг олдини олиб, ичакларнинг тозаланишига ҳисса қўшади. British Journal of Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари хурмо истеъмол қиладиган кишиларнинг овқат ҳазм қилиш тизими уларни истеъмол қилмаганларга қараганда яхшироқ ишлашини кўрсатган.

3. Хурмо зўриқиш ва депрессияга қарши курашда ёрдам беради

Хурмо таркибида В6 витамини бор. У организмга сератонин ва норадреналин ишлаб чиқаришда ёрдам беради, у мия саломатлигини яхшилайди. Сератонин кайфиятимизни назорат қилса, норадреналин зўриқишга қарши курашади.

Бу тадқиқот организмда В6 витаминининг паст даражаси депрессия ривожланиши омилларидан бири эканлигини айтади. Бу витаминни қанча кўп истеъмол қилсак, ўзимизни ҳам жисмонан ва руҳан яхшироқ ҳис қиламиз.

4. Қувват беради

Клетчатка калий, магний, витамин ва антиоксидантларга бой. Бу эса уларни тамадди учун идеал егуликка айлантиради. Фруктоза ва глюкоза миқдори юқори бўлгани учун улар организмни шакар билан тўйинтиради ва қувват беради.