Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:21 / 29.05.2019
29357
1 дақиқада ўқилади
Германия президенти Хоразмга жўнаб кетди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турибди.
Олий даражадаги ташриф дастурида кўзда тутилганидек, 29 май куни федерал президент Хоразм вилоятига жўнаб кетди, деб ёзмоқда ЎзА.
Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.


Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш