Ҳозирги кунда меҳмонхоналар – кондиционерли хонанинг ўзигина эмас. Технологик ривожланиш меҳмонхона саноатига ўз таъсирини кўрсатди. Аксинча, бутун дунёдаги отельерлар кўплаб буюмларни яратишда новаторлар саналишади. 

Меҳмонхона саноатида намойиш этиладиган ёрқин инновациялардан бири меҳмонхонани бошқариш тизимидан фойдаланиш бўлиб, у ходим ва меҳмонлар орасидаги тартибсизликдан халос бўлишда ёрдам беради. Махсус датчиклар меҳмонга қачон уйғонишни айтади, робот-ходимлар эса унга таом ва янги сочиқлар келтириши мумкин. facte.ru ҳозирда мавжуд ва яқин келажакда пайдо бўладиган меҳмонхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этган.

Посейдон денгиз курортлари

Масканнинг очилиши 2008 йилга мўлжалланган эди. Бироқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар жараённи секинлаштирди. Посейдон дам олиш маскани технологик илғор сув ости меҳмонхонасига айланади. Бу нафақат бетакрор сервисни таклиф этиш, балки меҳмонхона жойлашган ердаги атроф-муҳитни асрашга мўлжалланган экологик лойиҳанинг бир қисмидир.

У Фижи қирғоқларида жойлашади. Катта деразалар эса хушманзарадан баҳра олиш имкониятини беради.

Krystall меҳмонхонаси

Европадаги илк «сузувчи меҳмонхона» деб аталган Krystall меҳмонхонаси улкан қор парчаси шаклида ва Норвегия фьордлари қирғоқларида жойлашади.

Меҳмонхона Қутб айланасида жойлашади. Бундай ғаройиб жойлашув ташрифчиларга шимол ёғдусини томоша қилиш учун шароит яратади. 

Посейдон денгиз курортлари каби Krystall меҳмонхонаси ҳам «чексиз лойиҳа»га айланади. Бу унинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатмаслигини англатади.

Shimao Hotel

Келажак меҳмонхоналари нотаниш жойларда қуриладиган кўринади. Чиройли манзарали адирликларни излаш ўрнига Хитойдаги Shimao Hotel дизайнерлари меҳмонхонани ташландиқ саёзликда қуришди.