Жамият | 10:13 / 30.05.2019
11621
2 дақиқада ўқилади

Ленинград областида қурилиш ҳавозалари қулаши оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик мигрант жароҳат олди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 27 май куни Россиянинг Ленинград области Приозеро туманидаги қурилиш объектида ҳавозалар қулаб кетиши натижасида 7 киши, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди.

Фото: Комсомольская правда

Ғанишер Тошмаматович Ҳасанов (1987 йилда туғилган) ва Сами Ҳамидович Қосимов (1970 йилда туғилган) Ленинград области клиник касалхонасига махсус вертолётда етказилган. Фазлиддин Мирзараимович Шомаматов (1992 йилда туғилган) ҳам шу касалхонага жойлаштирилган.

Мансур Абдураҳмонов (1983 йилда туғилган) Всеволжск туманлараро клиник касалхонасига ётқизилган.

Фото: Комсомольская правда

Бош консулхона Ленинград вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Фото: Комсомольская правда

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид