Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида диктант акцияси ўтказилди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Ягона интегратор UzInfocom» МЧЖ билан ҳамкорликда ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини янада мустаҳкамлаш ва оммавий саводхонликни тарғиб этиш мақсадида «diktant.uz» акцияси ташкил этилди.
Акция 2019 йилнинг 28 май куни Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУда ва мамлакатимизнинг барча вилоятларидаги олий таълим муассасаларида ўтказилди. Шу кунга қадар www.diktant.uz сайтида беш мингга яқин киши рўйхатдан ўтган бўлиб, диктантда бевосита иштирок этиш имконияти мавжуд бўлмаган сайт аъзолари учун онлайн режимида диктант ёзиш имконияти ҳам яратилди. Қолаверса, бевосита акцияда қарийб ўн мингга яқин иштирокчи қатнашди.
Жорий йилда илк бор Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабалари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби тингловчилари ва ўзбек тилини ўрганаётган хорижликлар ҳам акцияда иштирок этишди.
Иштирокчилар орасида кексалик гаштини сураётган отахон-у онахонлар, эндигина ёзишни ўрганган укажон-у сингилжонларимиздан тортиб, мактаб ўқувчилари, талабалар, турли хил касб эгалари бор. Уларнинг барчаси ўз саводхонлик даражаларини ушбу акция орқали яна бир синовдан ўтказишди.


Акциянинг якуний натижалари 10 кун ичида www.diktant.uz сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
12:15 / 04.02.2020
Ўзбекистондаги мактабларда болалар коронавирус тўғрисида диктант ёзаётгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди
13:05 / 16.05.2019
Ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида диктант акцияси ўтказилади
23:47 / 14.11.2018
Қозоғистонда лотин ёзувида илк умумреспублика диктанти ўтказилди
13:54 / 07.02.2018