Ўзбекистон | 12:15 / 04.02.2020
27917
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги мактабларда болалар коронавирус тўғрисида диктант ёзаётгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди

Ижтимоий тармоқларда умумтаълим мактабларида болалар томонидан коронавирус тўғрисида диктант ёзаётганлиги ҳақида маълумот тарқалди

Фото: REUTERS

Халқ таълими вазирлиги изоҳида айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Аҳолини коронавирус касаллигидан муҳофаза қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияларни ёш авлодга содда тилда етказиш мақсадида мактабларда диктант ёзиш тадбирлари ташкил этилди.

Диктант ёзиш давомида ўқувчилар коронавирус юқиш йўллари ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган чоралар ҳақида маълумотлар олади. 

Жумладан, болаларга мунтазам қўл ювиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш кераклиги уқтирилмоқда», - дейилади ХТВ изоҳида.

Бундан олдин, Хитойдан олиб келинаётган ўзбекистонликлар 2 ҳафта давомида карантинда сақланиши хабар берилганди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид