Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mersedes Benz ўриндиғи остига нима яширилган эди?
Божхона ходимлари республикага сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Д.М. бошқарувидаги Mersedes Benz русумли автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг салони ва ҳайдовчи ўриндиғи ички қисмига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 25 миллион сўмлик 855 дона тиббиётда фойдаланиладиган ҳар хил ўлчамдаги “Викрил” (кетгут) иплари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026