Ҳайдовчини яқинни ёритувчи чироқ ҳақидаги гапи учун тўхтатган ППХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Ҳайдовчини автомобиль чироқлари ҳақидаги сўзлари учун тўхтатган патрул-пост хизмати (ППХ) ходими ҳайфсан олди.
Аввалроқ, интернетда ППХ ходими иштирокида юз берган воқеа тасвирланган видео тарқалди. ИИББ матбуот хизматидан Kun.uz’га хабар беришларича, ҳодисада иштирок этган ходим Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимидаги ППХ бригадасида ишлайди.
«Қонун барча учун баробар. Ҳамма ходимлар кундузги вақтда яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юриши шарт», - дея таъкидлаб ўтишган матбуот хизматида.
Шунингдек, маълум бўлишича, ҳодисадан сўнг шахсий таркиб билан суҳбат ўтказилган, унда ходимларга фуқаролар билан қўпол муомалада бўлишга йўл қўйилиши керак эмаслиги тушунтирилган. Ҳайдовчини тўхтатган ППХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
«ППХ бригадасининг барча шахсий таркиби қўпол муносабатда бўлиш борасидаги ҳар бир ҳолат бўйича таъсир чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди», - дея қайд этиб ўтишди ИИББ вакиллари.
Бундан ташқари, ходимларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шу жумладан, яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб юриш ҳақида яна бир бор эслатилган. Ходим йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун қайси ҳолат ва шароитларда жазога тортилмаслиги ҳам билдириб ўтилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33
-
АҚШда демократ сиёсатчиларга ҳужум уюштирилди, улардан бири вафот этди
Жаҳон | 21:27
-
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тел-Авивга парвозларни тўхтатди
Ўзбекистон | 21:18
-
Ўзбекистонда насия савдо. Бир йилда бўлиб тўлаш 1,5 баробаргача қимматга тушади
Иқтисодиёт | 21:03
Мавзуга оид

17:55 / 07.09.2024
Тунги чироқлар Алцгеймерга чалиниш хавфини оширади — тадқиқот

15:27 / 19.08.2024
Тошкентда ППХ инспектори калтакланди

12:51 / 26.03.2024
830 млн сўмлик LED чироқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

07:47 / 11.08.2023