Бир неча асрлар муқаддам марварид жуда қиммат эди. Марваридни барча моллюскалардан ҳам топиб бўлмасди, у ўнтадан биттасида учрарди. Марвариднинг ўсиши учун ҳам кўп вақт талаб этиларди. Кейинчалик хитойликлар чиғаноққа ташқи жисм солиб қўйилса, моллюскалар уни марваридга айлантиришининг гувоҳи бўлишди. Марварид етиштириш ана шу тарзда бошланди. Бироқ бир неча асрлардан кейингина Японияда у жуда кенг масштабга етказилди. Айнан бу ерда 20 тоннага яқин марварид етиштирилади. Бугун японлар мазкур соҳада етакчи ўринларни эгаллаб келишмоқда. Travelask.ru томонидан тақдим этилган маълумотлар ана шу ҳақида.

Фото: TravelAsk

Аго-Бэй қўлтиғидаги Sakaguchi Akoya марварид фермаси. Бу марварид етиштириш билан шуғулланувчи Сакагути оиласининг учинчи авлоди. Уларнинг марварид доналари диаметри 3 миллиметрдан 1 сантиметргача етади.

Фото: TravelAsk

Айнан шу ерда илк марта сунъий марварид етиштиришни бошлашган. Кейинчалик амалиёт бутун дунёга тарқалди. 1893 йилда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири чиғаноққа ташқи жисмни сунъий тарзда киритди. Умуман олганда, бари худди табиатдаги каби: қум зарраси марварид чўнтагига тушади, кейин эса мўъжиза юз беради.

Фото: TravelAsk

Фермер устрицали тўрни олмоқда. Яна ўн йил ўтгач идеал даражадаги думалоқ марваридларни етиштириш учун мазкур усул такомиллаштирилди.

Фото: TravelAsk

Дастлаб Sakaguchi Akoya маҳсулотини бачкана деб ҳисоблашди, бироқ вақт ўтиши билан унинг машҳурлиги тобора ортди.

Фото: TravelAsk

Фермерлар устрицага ядрони жойлаштиришмоқда. Одатда моллюскадан олинган шарча ва бошқа устрицанинг донорлик қобиғи ядро сифатида қўлланилади. Ана энди иш бошланади: бир неча ой давомида устрица тиришқоқлик билан садаф ажратади ва ташқи жисмни «яширади».