08:53 / 02.06.2019
9648

Месси — Чемпионлар лигасида энг яхши тўпурар бўлди

Фото: AFP/LLUIS GENE

Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси энг яхши тўпурар бўлди.

Аргентиналик футболчи турнирда 10 ўйинда 12 гол урди (1таси пенальтидан). Иккинчи ўринни «Аякс» аъзоси Душан Тадич эгаллади. У 18 ўйинда 9 гол уришга муваффақ бўлди. Учинчи ўринни 8 ўйинда 8 гол урган «Бавария» ҳужумчиси Роберта Левандовски банд этди.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 9 ўйинда 6 бор рақиблар дарвозасини ишғол этиб, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро ва «Порту» ҳужумчиси Мусса Марега билан бир хил натижа кўрсатган ҳолда 5-7-ўринларни бўлишиб олди.

Чемпионлар лигасида «Ливерпуль» ғолиб чиқди. Инглизлар клуби ўз тарихида олтинчи марта Европанинг бош совринини қўлга киритди.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top