Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.  

Фото: Ёджу

Институтда 11 таълим йўналиши мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 

•  Архитектура ва шаҳарсозлик
•  Қурилиш
•  Муқобил энергия 
•  Туризм
•  Бизнесни бошқариш 
•  Халқаро иктисодий муносабатлар 
•  Халқаро маркетинг 
•  Мактабгача таълим
•  Бошланғич таълим
•  Корейс тили филологияси 
•  Чирой эстетикаси ва либослар дизайни (режада, қўшимча маълумот берилади)

Фото: Ёджу

Абитуриентлар хужжатларни онлайн равишда 1 июндан бошлаб admission.ytit.uz веб саҳифаси орқали ва 1 июлдан бошлаб оффлайн (институтга ташриф буюрган ҳолда) топширишлари мумкин. 

Тақдим этиладиган ҳужжатлар: 

•  Паспорт нусхаси 
•  Диплом мактаб/лицей/коллежни тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжат. (баҳолар иловаси билан бирга)
•  Расм – 3.5х4.5см (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим) 
•  Мавжуд бўлса IELTS (5.0), TOEFL (50) ёки TOPIC (2) сертификатлар нусхаси

Кириш имтиҳонлари 10-25 август оралиғида институт биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда, имтиҳон фанлари қуйидагича:

     •  Архитектура ва шаҳарсозлик – Математика ва инглиз тили
     •  Қурилиш - Математика ва инглиз тили
     •  Туризм – Математика ва инглиз тили (“Ўзбекистон тарихи” фанидан суҳбат)