Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Юнусободдаги ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди
Кеча, 4 июнь куни Юнусобод туманининг 11-мавзесида соат 18:30да «Нексия-3» автомобили ҳайдовчиси 42 ёшли Т.Л. мавзе ичидаги йўл четида турган 12 ёшли А.Г., С.И. ва С.Я.га келиб урилган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида А.Г. воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. С.И. олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Шифокорлар унинг ҳолатини барқарор деб баҳолашаётгани айтилади. Учинчи бола - С.Я., амбулатор шароитида кўрикдан ўтказилиб, сўнг уйга жавоб берилди.
Ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолмагани, ўша ерда бўлгани ва тергов ҳаракатларини ўтказишда фаол ёрдам кўрсатгани айтилади. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у газ ва тўхташ тепкиларини адаштириб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Р.Жалилов, ИИББ бошлиғи ўринбосари - тергов бошқармаси бошлиғи, полковник З.Алимов, Юнусобод тумани ИИБ ходимлари воқеа жойига чиқишган.
Ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилди.
Билдирилишича, ушбу иш назоратга олинган. Терговнинг қонунийлиги таъминланади. Дастлабки тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026