Қуйидаги 4 маслаҳат сизга ортиқча машаққатларсиз соғлом ва самарали турмуш тарзига эришишингизда асқотади.

Эрта уйқуга кетиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, тўғри овқатланиш каби фойдали машғулотларни кундалик одатларимиз сафига қўшиб олишимиз ҳар доим ҳам осон кечавермаслиги сизга таниш бўлса керак. Биринчи ҳафта одатда тартибли тарзда кечиши мумкин, чунки биз ўзимизни қоидаларни бузмасликка мажбур қиламиз. Лекин вақт ўтиши билан ҳаммаси қийинлашиб боради.

Икки ёки уч ҳафтадан сўнг аксарият янги ўрганувчилар воз кечишади.

Нима учундир кундалик ҳаёт тарзини худди шу қоидалар билан яшаб келаётган одамларда қийинчилик кузатилмайди. Ҳаттоки улар ҳар кунги чигалёзди машқлари, эрта уйғониш ва нонуштадаги мевали смузилардан қайсидир маънода завқ олишади. 

Аксарият одамлар хулқ-атворни ўзгартириш учун мисли кўрилмаган ирода керак, деган фикрда. Агар кимдир тартибни ушлолмадими, демак унда етарли куч етишмайди. Лекин аслида ўз-ўзига қўйилган талаб азият берувчи хусусиятга эга бўлмаслиги керак.

Соғлом ва самарали бўлишнинг сири ўз-ўзини қийнашда эмас, балки кўнгил хоҳлаган иш билан машғул бўлишдадир.

Сиз учун қуйида босиб ўтишингиз керак бўлган зарур қадамлар санаб ўтилган.

1. Иродали бўлиш ҳақида унутинг

Тарихга назар ташласак, инсон ўзининг роҳатидан воз кечиши фазилат ҳисоблаб келинган. Роҳиблар сукут сақлаш ҳақида онт ичиб, йиллаб ҳужраларга қамалиб яшашган, аскарлар тахт эгасининг биринчи топшириғи янграши билан ўзларини уруш ўчоғига отишган. Бу хислатлар самарадорлик мавзусига ҳам боғлиқ. Кўпчиликнинг тасдиқлашича, ўз-ўзига бўлган қўйиладиган интизом ортидан азобланиш, ҳис-туйғуларга ва хоҳишларга берилмаслик юқори ўринга чиққан. Ирода тушунчаси руҳий ҳисларга қоришиб кетган. Кимки ўзини роҳатдан маҳрум қилишнинг устидан чиқолмаса, у ёмон одам деб ҳисобланган.

Ўрта асрларга тааллуқли бу қарашнинг асл моҳияти шундаки, жамиятни бошқаришда унинг ёрдами теккан. Одамлар оз бўлса ҳам ўзларини назоратда ушлашган.

Лекин бизнинг давримизга келиб «шахсий интизом = машаққат» ғояси эскирди ва ўзини яхшилашга ҳаракат қилувчи ҳар бир шахсга фақат зарар келтиради. У бизни истакларимизни чеклаш ўрнига уларга эрк берсак ўзимизни жуда ёмон одам сифатида ҳис қилишга мажбур қилади. Кўриниб турибдики, бунинг ортидан шахснинг ўзига нисбатан нафрати кучайиб, нотўғри принципларга муккасидан кетиш ҳолати рўй беради. Демак, ирода кучи ҳақидаги ғоялар ўз вазифасини бажаролмайди, деб айтиш ўринли.