Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг Toshkentland боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади. 

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, - дейилган хабарда.