АҚШда смартфондан 1 ҳафта мобайнида буткул воз кечиш эвазига 1000 доллар мукофотни қўлга киритиш мумкин бўлган акция старт олди.

CBS’нинг хабар қилишича, смартфоннинг ўрнига оддий буклама телефондан фойдаланавериш мумкин.

Акция Frontier Communications интернет-провайдерининг реклама акцияси доирасида ўтказилмоқда.

Пулни қўлга киритиш учун ижодий танловда ҳам иштирок этиш керак. Яъни 100-200 сўз ёрдамида нега айнан сизнинг номзодингиз танловда қатнашиш учун мос келишини исботлашингиз лозим.